Якшанба, 3 декабрь куни юлдузларни кузатувчилар, астрономлар ва шунчаки ҳаваскор само кузатувчилари 2017 йилнинг илк ва ягона суперойига гувоҳ бўлишлари мумкин.
2016 йил ноябрь ойида ҳам Ой 1948 йилдан бери илк маротаба Ерга жуда яқин келган эди. 3 декабрдан 4 декабрга ўтар кечасидаги тўлиной ҳам одатдагидан 16 фоиз ёрқинроқ бўлади ва 7 фоиз каттароқ кўринади.
Айтиш жоизки, бу кўриниш Қуёш, Ой ва Ер бир чизиққа тизилганида пайдо бўлади. Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш жоизки, бу суперой кетма-кет келувчи 3та суперойнинг биринчисидир. Кейингилари 2018 йил январь ойида кузатилади.
Ўтган сафарги суперой бўлганига бир йил тўлиши муносабати билан кўпчилик ушбу фазовий жараённи интиқиб кутишмоқда. Астрономлар эса, ушбу табиат ҳодисасини Қуёш ботганидан тўлиной чиқиши вақтида ҳамда келаси куни Қуёш чиқишидан аввал томоша қилишни тавсия қилишади. Бироқ туни билан Ой йирик ва ёрқинроқ бўлиб қолаверади.
Таъкидланишича, декабрь ойидаги суперой йилнинг биринчи ва сўнгги кўринадиган ҳодисасидир. Бунга кузатилган 2 та суперойни осмонда кўриш имкони бўлмаган. Бу ҳақда Kun.uz маълумот берди.
Хўш суперойни қандай суратга олишни биласизми?
2017 йилги суперой ҳодисасини суратларга муҳрлашни хоҳлаган киши учун бу иш анча осон бўлади. NASA сураткаши Бил Ингалснинг айтишича, смартфонлари ёрдамида ҳодисани суратга олмоқчи бўлганлар ёруқлик балансини тўғри танлашлари керак.
«Экранни босиб, бармоқни ой акси устида ушлаб туриш керак. Сўнгра бармоқни юқорига ёки пастга силжитиш лозим».
«Ингалс DSLR» камералардан фойдаланувчиларга маслаҳат берар экан, тасвирда Ойнинг катталигини таққослаш осон бўлиши учун бошқа бирор буюм ёки жиҳоздан, бино ёхуд инсондан фойдаланишни тавсия қилади.