Уяли телефон одамни тез қаритади!

Электромагнит тўлқинларининг танага салбий таъсири ҳақида кўп ёзилган. Мисрлик олимларнинг тадқиқот натижаларига кўра, доимий равишда уяли телефондан фойдаланадиган кишиларда тананинг қариш аломатлари тенгдошлариникига нисбатан анча эрта кузатилади.

Бунга сабаб алоқани таъминловчи электромагнит тўлқинлари жигар, томоқ безлари, юрак ва мия фаолиятига зарарли таъсир кўрсатади. Юқори кучланишли электр линиялари ўтган, телерадиотўлқинларни узатиш антенналари ўрнатилган ҳудудларда уй-жойларни ана шу воситалардан камида 20 метр, иложи бўлса, бир километр узоқликда қуриш керак.

(“Ҳордиқ плюс” газетасининг камалак рукнидан)

Manba