Олимлар кексаларда оёқ мушакларининг табиий равишда бўшашиб, кучсиз бўлиб қолиши бир қанча нерв фаолияти тўхташи билан боғлиқ эканини аниқлашди.
168 нафар эркакнинг ҳаёти ва саломатлиги узоқ муддат кузатилгани натижасида улар 75 ёшга яқинлашган даврда оёқ мушакларини назорат қилувчи нервлар қарийб 30 фоизга камайиб кетгани аниқланди.
Физиология журналида чоп этилган мақолада кексаларнинг оёқ мушаклари бўшашиши оқибатида улар юришга ва зиналардан тепага кўтарилишга қийналиши, бу ҳол вақт ўтган сари ёмонлашиб бориши қайд этилган.
Izohlarni ko`rish