3 май куни осмонда сайёралар парадини кузатиш мумкин бўлади

3 майга ўтар кечаси жануб томонда бир йўла олтита осмон ёритқичлари бир қаторга тизилади, деб ёзади National Geographic га таяниб daryo.uz

Москва планетарийси маълумотларига кўра, Тошкент вақти билан 2 май куни 22:00 дан кейин Спика юлдузи ва Юпитер сайёраси жанубда баландга кўтарилади. Ярим тунга яқин эса жанубда шундай баландликка Антарес юлдузи, Ой, сўнг Сатурн чиқади. «Осмон томошаси»ни Марс якунлайди, у 12:30 дан кейин кўтарилади ва тонготар чоғида ғойиб бўлади.