1. Америка мустақиллик декларацияси нашадан тайёрланган қоғозга битилган.
2. “Қуёш балиғи” деб ном олган балиқ тури йилига 300,000,000 тадан уруғ қўяди.
3. “Кеа” зотига мансуб Янги Зеландия тўтиси бошқа турлардан фарқли ўлароқ, ёнғоқ, мевадан ташқари, қўй гўшти билан озиқланади. Айтишларича, бу тўтилар кеч тушиши билан галалашиб учиб келишаркан-да, қўй подасига ҳужум қилиб, гўштини тириклай чўқилаб ея бошларкан. Тўти галаси қуршовига тушган қўй тирик қолмаскан..
4. Дунёдаги энг оғир мушук вазни 21 килограммга тенг.
5. Дунёдаги энг оғир вазнли ит эса “Зорба” инглиз мастифи ҳисобланади. Бу зотга мансуб итлар вазни 155 кило, бўйи 95 сантиметрни ташкил этади.
6. Габон илонининг заҳарли тишлари камида 5 сантиметр узунликка эга.
7. Леопард овда шу қадар чаққон, кучли ва устамонки, 1 тонналик ўлжани ҳам сира қийналмасдан қулата олади.
8. Тиббиёт мутахассисларининг айтишича, ҳомиладорлигида хуррак отишга одатланган аёл албатта керагидан кам вазнли фарзандни дунёга келтираркан.
9. Американинг Мичиган штатида яшовчи бир аёл уч фарзанднинг онаси. Эътибор беринг, у фарзандларини 08.08.2008, 09.09.2009 ва 10.10.2010 йилларида дунёга келтирган. Буни олимлар жодуланган тасодиф деб аташди.
10. Етти ойликда туғилган чақалоқлар одатда чапақай бўлишади.