Англиянинг Чарлтон шаҳрида яшовчи Мэри Крамптон 20 ёшида севиб турмуш қурган. Аммо орадан бироз вақт ўтгач, эрига нисбатан қалбида муҳаббат олови сўниб бораётганини, кўпчилик эркаклар билан яшаши лозимлигини ҳис этганмиш. Шундай қилиб эри билан ажрашиб кетди. Сал ўтмай, бир эркакни учратди. Севиб қолибди. Севиб қолгани ҳам унинг хоҳишларига сира қарши эмаслигини билдиргач, яқин дўстларидан бири билан уни таништирди. «Севгилиси»га шу дўсти қаллиқ вазифасини ўташи, агар рози бўлса, бир уйда ҳаммалари яшаши кераклигини уқтирди. Эркак қарши чиқмади. Улар уч киши бўлиб яшай бошлашди. Яна бирозлик танаффусдан сўнг Мэри 43 ёшли Тима деган эркакка турмушга чиқди. Параллел тарзда 53 га кирган эркакни қаллиқ вазифасини ўташ учун уйга олиб келди. Ана энди унинг эркаклари тўрт нафарга етди. Эри ҳам кўнгли кенглардан эканми, Мэрини шу қадар қаттиқ севарканми, ё айрилиб қолишдан қўрқдими, рози бўлди.
Мэрига бу ҳам камдек туюлди ва ўзига 63 ёшли Майкл, 73 ёшли Жеймсларни жазман этиб сайлади. Шундай қилиб Мэрининг эркаклари сони олтитага етди.
— Мен жазманларимдан бири билан қўшимча никоҳдан ўтмоқчиман, — деди Мэри. — Агар шу орзум амалга ошса, бўш қолган вакант жойга яна бир эркакни топиб ўзимга жазман этиб сайлайман… Эркакларимнинг ҳар бири билан ўтадиган вақт алоҳида аҳамиятли, — дейди инглиз аёли. — Эрим билан экология ҳақида суҳбаталшаман, қаллиқларим биалн фантастик мавзуларда гаплашаман, жазманлар билан эса истироҳат боғларида сайр қилишни хуш кўраман…
Тўғри, дунёдаги ҳар бир одамнинг тутган иши ўзи учун ҳақиқат. Лекин Мэрининг тутган иши ҳатто инглизларга ҳам маъқул келмаяпти. Улар ижтимоий сайтлар орқали бу аёлни кескин танқид остига олишдан тийила олишмаяпти. Қарғаётганларнинг сон-саноғи бўлмаяпти.
Ишқилиб, ҳар бандага худонинг ўзи тавфиқ берсин!