Йирик нефть ишлаб чиқариш заводи директорига савол беришди:
— Ўртоқ бошлиқ, сиз ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган одамни ўзингизга ҳайдовчи қилиб ишга олган бўлармидингиз?
Директор:
— Йўқ албатта! Ахир мен ўз жонимни хавфга қўя олмайман-ку!
— Унда нега фалсафа факультетини битирган жиянингизни ўзингизга ўринбосар этиб тайинладингиз?
***
Бир аёл бозордан янги тўти сотиб олиб, уйга келгач, қафасни ёнига борибди-да:
— Хўш, ранг-баранг маҳлуқ, гапиришни биласанми? – деса, тўтиқуш бирдан тилга кириб:
— Ўзинг-чи, алвасти! Уча оласанми? – дермиш.
***
Ёш ота тез ёрдамга шошилинч телефон қилиб гапира бошлади:
— Доктор, қизим кўк дорини ичиб юборди! Нима қилишни билмаяпман!
— Қизингиз ҳозир нима қиляпти? Ёнингиздами?
— Ҳа? мана ёнимда турибди. Лаблари кўм-кўк! Тишлари ҳам! Кўкариб турган тилини чиқариб менга тиржайиб турибди… Айтинг, нима қилай?
— Тез суратга олинг!!!
***
Икки дугона турмуш қурмасликка қарор қилиб бирга яшашаркан. Зерикмаслик учун бир мушук ҳам боқишаркан. Фикримиз бузилмасин деб мушукни ҳеч қаерга чиқаришмас экан. Мушук ҳар баҳор кўчага чиқгиси келиб, безовта бўлавераркан.
Дугоналардан бири яхши йигит билан танишиб турмушга чиқиб, асал ойига кетибди.
Бир неча кундан кейин ундан хат келибди: «Дугонажон, тақдиринг ўз қўлингда, аммо мушукни ҳозироқ қўйиб юбор!».