* * *
Қиз врачдан сўради:
— Дўхтир, муаллимимизнинг аҳволи қалай?
— Оғир. Инфарктга учрабди, қовурғалари синибди.
— У билан гаплашсам бўладими?
— Йўқ, агар муҳим гапингиз бўлса, менга айтинг, ўзим етказаман.
— Унда сўраб кўринг-чи, мен ҳайдовчиликка топширган имтиҳондан ўтибманми-йўқми?
* * *
Тошмат ўқитувчисини кўриб қолди-ю, хурсанд бўлиб деди:
— Муаллим, сизни кеча хотинингиз билан кинода кўрдим!
— Бўпти, Тошматвой, кўрганингни хотинимга айтмагин!
* * *
— Хотиним ҳаддидан ошди. Мен билан бирга ±тмагани етмагандай, бирга овқатланишгаям рухсат бермаяпти.
— Ие, сен ҳали овқат ейишниям биласанми?
* * *
Чукча фаранг а±лига уйланди. Бир ҳафтадан сўнг эса, ЗАГС бўлимига ажрашиш ҳақида ариза берди. Ундан сабабини сўрашди.
— Нега бунча тез ажрашаяпсиз?
— Э, кир-чир юраркан ярамас. Кунига уч-тўрт мартадан ваннада чўмилади.
* * *
— Мен худди одамга ўхшаб кетадиган компьютер яратдим.
— Хўш, нимаси одамга ўхшаркан?
— Агар хато қилиб қўйса, бошқа компьютерга тўнкаб тураверади.
* * *
Набиралар бувисига мақтана кетишди:
— Мен математикадан биринчиман.
— Мен эса, адабиётдан.
Буви учинчи набирасидан сўради:
— Сен нимадан биринчисан?
— Мен қўнғироқ чалинганда, ташқарига чиқиб кетишдан биринчиман.
* * *
Тўрт ёшга кириб ҳам тили чиқмаган болакай бир куни овқат маҳали гапириб юборди:
— Бу овқат эскириб қолибди.
Ҳайратдан қотиб қолган ота-онаси ундан сўрашди:
— Вой, шу пайтгача нега гапирмагандинг?
— Чунки шу пайтгача эскирган овқат емагандим.
* * *
Эр уйга чопиб кирди-да, хотинидан бўса олди. Аёл ҳам унга жавоб қайтарди. Шундан сўнг эр сўради:
— Хўш, мўйловсиз ҳам сенга ёқарканманми?
— Вой, бу сизмидингиз?
* * *
— Хотиним ўғрилардан жуда қўрқарди. Хонада бирор нарса тиқ этсаям дарров мени уйғотарди. Мен ўғрилар жим, овоз чиқармай уйга кириб келишини айтганимдан кейингина…
— Тинч ухлайдиган бўлдими?
— Қаёқда? Хонага сукунат чўмди дегунча мени туртадиган бўлди.
* * *
— Эшматжон, катта бўлсанг ким бўласан?
— Аҳмоқ бўламан.
— Ие, нега?
— Дадам ҳар куни уйдан чиққач, «Анави аҳмоқнинг уйини қара, саройга ўхшайди!», «Анави аҳмоқни қара, «Мерседес» сотиб олибди» дейди.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади
Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!
t.me/olimjonhayit