Бир қиз кўчада кетаётиб йўловчи йигитдан сўради:
– Ака, айтолмайсизми, туғруқхонага қайси йўл билан бораман? Йигит:
– Турмушга чиқиш йўли билан.
***
Олти яшар боланинг аквариумидаги балиқчалар ўлиб қолди. Отаси ундан сўради:
— Нега балиқларнинг сувини вақтида алмаштирмадинг?
— Ие, ҳали аквариумдаги сувни охиригача ичиб бўлишгани йўқ эди-ку!
***
Олтинчи синфда назорат иши. Синфхонага директор кириб муаллимага деди:
— Ў, назорат иши ёзяпсизларми?
— Ҳа.
— Синф тўла ҳаваскор кўчирмачилар бўлса керак, ҳойнаҳой?
Шунда ўқувчилардан бири луқма ташлади:
— Устоз, бу синфда ҳаваскорлар йўқ. Ҳаммаси профессионаллар!
***
Олти яшар болакай бобосига деди:
— Бугун кечаси мушугимизнинг туғилган куни бўлди.
— Ие, бу гапни қаердан олдинг?
— Ҳа-а, шундай бўлди. Ярим кечаси ҳовлига кў-ўп мушуклар тўпланиб, роса ашула айтди.
***
Тўрт яшар бола онасига деди:
— Бугун боғчамизда бизни дўхтир текширди.
— Нимани текширди?
— Нафас олаётган-олмаётганимизни текширди.