* * *
— Яхши қиз, айтинг-чи, турмушга чиққанмисиз?
— Йўқ, ҳозирча ўз-ўзимга хизмат қиляпман.
* * *
— Официант, мен арз қиламан! Шикоятлар китобчасини келтиринг!
— Эътиборингиз учун, сиз кутубхонада эмас, ошхонадасиз!
* * *
Харидор:
— Бу нима?
— Бу дарахт кесадиган ускуна. Соатига қирқта дарахтни кесиб ташлайди.
— Биттасини ўраб беринг!..
Эртаси куни.
Харидор:
— Кеча менга бу ускуна соатига қирқта дарахт кесади деб айтгандингиз. Атиги йигирматасини кесдим холос-ку!
— Қанақа бензин қуйгандингиз?
— Ие, ҳали бензин ҳам қуйиш керакмиди?
* * *
ДАН ходими машинани тўхтатиб ҳайдовчидан сўради:
— Нима бало, йўл четидаги белгини кўрмадингизми?
— Узр, мастликда пайқамай қолибман.
* * *
— Ҳайдовчи, баённомада ёзилишича, сиз сўнгги уч ҳафта ичида тўрт нафар пиёдани машинангизда уриб кетгансиз. Тўғрими?
— Йўқ, уч кишини.
— Бу ерда тўрт киши деб ёзилган-ку!
— Бир аҳмоқни икки марта уриб кетгандим.
* * *
Жазмани билан учрашиб тонгда уйга қайтган эр ўз хотинидан қандай сўзларни эшитишни истай ди?
— Хайрият, уйга келдингиз!.. Муздай қатиқ ичасизми?
* * *
Кўчада кетаётиб кўп қаватли уйлар деразаларига тикилиб қараган хотин эрига деди:
— Қаранг, одамлар хў-ўп яхши яшашади-да! Музлаткич, телевизорлар, гиламлар. Ҳозир гранатам бўлса-ю, шуларнинг ҳаммасини портлатиб юборсам…
— Жиннимисан? Ахир, бу бизнинг дераза-ку!
* * *
— Оғайни, ҳеч ҳаётингда акуланинг гўштини татиб кўрганмисан?
— Йўқ, қайнонам билан муносабатларимиз яхши.
* * *
— Қўшни, бугун тушимда сизнинг хотинингизни кўрибман.
— У сизга нима деди?
— Ҳеч нарса.
— Демак, сиз тушингизда кўрган аёл менинг хотиним эмас.
* * *
— Кеча «Тез ёрдам» машинаси кимни касалхонага олиб кетди?
— Бўривойни… Хотинини дўппослаган экан…
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади
Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!
t.me/olimjonhayit