Ноэл ва Сю Редфордларга журналистларнинг қизиқувчанлиги жуда устун, бироқ бу нарсага оила аъзолари умуман эътибор қаратмайди ҳам. Ахир уй тўла эътибор талаб бола – чақа билан ким ҳам бировларнинг қизиқишларига ортиқча аҳамият бера оларди!
Редфордлар Британияда энг кўп болали оила сифатида жуда машҳур. Бир вақтлар улар уч фарзандли бўлишни орзу қилардилар, вақт ўтиши билан эса бу орзулари ҳатто ортиғи билан ушалганини кўришимиз мумкин. Ноэл 45 ёшда, Сю эса 40 да . Аёл илк фарзандини 14 ёшида дунёга келтирган. Улар ҳали вояга етмаганликлари учун фарзандларига васий ота- она топишларига тўғри келган.
Охирги 14 йил мобайнида Сю тўхтовсиз эрига фарзанд ҳадя этмоқда. Яхши ҳамки, оилада ҳеч қандай молиявий муаммолар йўқ. Оилага тўнғич фарзандлари Кристофор ҳам ёрдам беради, бундан ташқари Редфордлар оиласининг шахсий бизнеслари ҳам бор.
Улар 19 – маротаба ота- оналик бахтига мушарраф бўлганликларига ҳеч қанча вақт ўтмаёқ Сю яна ҳомиладор эканлиги маълум бўлди.
20 та боланинг отаси фақатгина дўстларининг илтимосини бажо келтираётганини айтиб, ҳазиллашади, қолган болалари эса 20 – меҳмоннинг туғлишига фақат ижобий муносабатдалар ва шу билан иккинчи ўнталикни якунлашларини илтимос қилмоқдалар.
Редфордларнинг 20 та фарзандидан ташқари яна 3 набиралари ҳам бор. Хулоса қилиб айтганда, собиқ етим болаларнинг орзулари ортиғи билан ушалди! Эндиликда уларнинг ҳақиқатдан ҳам жуда катта оилалари мавжуд!
Ноэл билан Сю катта оила ва болаларга аллақачон кўникиб ҳам қолишган, фақатгина байрам арафасида анчайин тер тўкишларига тўғри келади, албатта.
Ҳар ҳафталик бозор – ўчарнинг ўзиёқ катта бир синов, ахир. Кир- чирлар ҳақида – ку гапирмасак ҳам бўлади…
Ҳозирда Редфордларнинг дўстларига фарзанднинг қиз ёки ўғил бўлиши жуда қизиқ, чунки Редфордларнинг ҳозирда 10 та ўғил ва 9та қиз фарзандлари бор. Ҳақиқатдан ҳам жуфтликка ўртадаги фарқни тенглаштириш насиб этармикан?!
Нима ҳам дердик, Редфордлар оиласи бошқалардан фарқ қилсаларда, уларнинг ҳар бир аъзоси жуда бахтли бу эса энг муҳимидир.
Сиз бу ноодатий оила ҳақида қандай фикрдасиз?
Зиёда Зияева тайёрлади.