Facebook орқали бўлишиш
Twitter орқали бўлишиш
1. Қилич балиқ дунёдаги энг тезкор балиқ тури ҳисобланади. У соатига 130 километр тезликда ҳаракатланади.
2. Жанубий Каролинада шундай қаҳвахона бор. Бу ерда мижоз ўзидан кейин кирадиган мижоз учун ҳақ тўлайди.
3. Эрнест Хемингуэй ҳаёти давомида икки марта авиаҳалокатни бошдан кечирган. Ажабланарлиси, иккинчи ҳалокат биринчисидан кейин эртаси куни содир бўлган.
4. Миср султони Салоҳ ад-Дин оламдан ўтгач, унинг бойлигидан атиги 1 дона тилла танга-ю, 47 та кумуш танга қолган. Чунки у оламдан ўтиш арафасида бор давлатини камбағалларга бўлиб берган.
5. Ҳиндистоннинг Гужарат штатида одамлар сигир сийдигини жигар хасталиги, ҳатто саратонга қарши дори воситаси сифатида сотади.
6. Янги Зеландияда эр-хотин судда туғилган фарзандига «№16-автобус бекати» дея ном бериш учун суд ҳайъати билан курашган ва ютиб чиққан.
7. Англиядаги 12 асрга тааллуқли тарихий ҳужжатларда «Вулпит яшил болалари» деган атама кўзга ташланади. Маълум бўлишича, улар яшил терига эга опа-ука экан. Опа-ука умуман номаълум тилда ўзаро сўзлашган ва фақат яшил рангли таом истеъмол қилган.
8. Сабзини эринмасдан кемирилса, у ҳам тиш чўткаси, ҳам пастаси вазифасини ўтайди. Қисқа қилиб айтганда, сабзи тишларни тиш тозалаш пасталаридан ҳам яхшироқ тозалайди.
9. Дунёдаги илк ёнғин хавфсизлиги хизмати Шотландия пойтахти Эдинбургда ташкил этилган.
10. Африкадаги ерларнинг 90 фоизи қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз ҳисобланади. Яна бир факт. Африкада 250 миллион нафарга яқин одам сурункали очликдан азобланади.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади