Ҳа, ўша давр учун шов-шувли бу воқеага ҳам 25 йил тўлибди. Ўшанда Нейл Папуорт исмли 22 ёшли йигит «Vodafone» компанияси зиёфатида ўтириб, дўсти Ричард Жарвисга қўл телефони орқали СМС хабар юборган. Хабар атиги «Рождество билан!» деган сўзлардан иборат бўлган. Йигит смайлик ҳам жўната олмаган. Чунки илк бора ишлаб чиқарилган қўл телефонларда бу функцияни бажаришнинг сира имкони йўқ эди. Папуортнинг айтишича, ўшанда қўл телефонини синаб кўриш ниятида СМС хабар жўнатган. СМС хабарлар олди-бердиси эса 2000 йилга келибгина урфга айланди. Шу вақтга келиб уяли алоқа операторлари СМС хабарлар юбориш, қабул қилиш функцияларини янада кенгроқ, кўпроқ имкониятлар билан тўлдира олишди.
zakon. кz
Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!
t.me/olimjonhayit