Кунни кулги билан қаршиланг!

Бешинчи синфда ўқийдиган болакай онасидан сўради:

— Ойи, ўзингиз агар бир соат жим ўтирсам, битта илтимосимни сўзсиз бажаришга ваъда бергандингиз. Мана, бир соат ўтирдим.

— Хўп, нимани илтимос қилмоқчисан?

— Энди кечгача бақирсам майлими?

***

Эркак дўстига мақтанди:

— Мен машинамга зўр антирадар ўрнатдим.

— Хўш, ўша антирадарнинг нимаси зўр экан?

— ЙПХ ходимигача уч юз метр қолганда «Пулни тайёрла, пулни тайёрла!» деб бақиради.

***

Қалин ўрмонда маймун у ёқдан-бу ёққа чопиб бақиряпти:

— Инқирозга учради-и-к, инқирозга-а!!!

Дарахт ортидан бўри чиқиб сўради:

— Нега бақирасан?

— Бизнинг дунёга инқироз хавф соляпти!

— Нима бўпти? Мен шу кунгача гўшт еганманми, бундан кейин ҳам ейман!

Маймун яна бақирди:

— Инқирозга учрадик, инқирозга-а!!!

Дарахтлар панасидан тулки чиқиб сўради:

— Намунча бақирасан?

— Бизнинг дунёга инқироз хавф соляпти!

— Нима бўпти? Шу кунгача шубада бўлганман, бундан кейин ҳам шубада бўламан.

Маймун нари кетди-да, ўзича ўйлади: « Ҳа, мен ўзи нега бақириб аюҳаннос соляпман? Шу кунгача иштонсиз эдим, бундан кейин ҳам иштонсиз яшайман!»