Фотогалерея: Илк ҳижобли Барби яратилди

Американнинг Mattel компанияси ҳижоб таққан илк Barbie қўғирчоғи тақдимотини ўтказди. Қўғирчоқни яратишда қиличбоз-аёл Ибтихож Муҳаммаддан андаза кўчирилди.

«Биз Ибтихож Муҳаммадни Barbie қўғирчоқлари орасида кўришдан жудаям хурсандмиз! Ибтихож бутун дунё бўйлаб аёллар ва қизларни тўсиқларни енгиб ўтишга илҳомлантиради», — дейилади компаниянинг Твиттердаги саҳифасида.

​2014 йилнинг қиличбозлик бўйича жаҳон чемпиони Ибтиҳож Муҳаммад Олимпия ўйинларида ҳижобда намоён бўлган биринчи америкалик спортчи.

Фотогалерея: Илк ҳижобли Барби яратилди Фотогалерея: Илк ҳижобли Барби яратилди Фотогалерея: Илк ҳижобли Барби яратилди

Ибтиҳождан андаза олинган ҳолда яратилган қўғирчоқ қўлида қилич ушлаб турибди, унинг кийими эса Муҳаммаднинг қиличбозлик мусобақаларидаги костюмини такрорлайди. Қўғирчоқ 2018 йилда сотувга чиқади.

​»Қизларнинг ҳижоб кийган Barbie ўйнаш имконига эга бўлганларидан жуда фахрланаман! Болаликдаги орзуим амалга ошди», — дейди Ибтиҳож ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

Mattel компанияси 1959 йилдан буён Barbie қўғирчоқларини ишлаб чиқаради. Бу вақт оралиғида қўғирчоқнинг ташқи кўриниши бир неча бор ўзгарган, ўйинчоқларнинг янги версиялари, шу жумладан коллекция қилинадиган турлари ҳам яратилган. Айрим Barbie қўғирчоқлари эркин савдога чиқарилмайди, балки кимошди савдоларига чиқарилади.

Спутник

Manba