Кунни кулги билан қаршиланг!

Талабалар қаттиққўл ўқитувчисига янги йилга совға беришмоқчи:

— Домлажон, сизга нима совға қилсак бўлади?

— Менга ҳеч нарса керакмас!

— Айтақолинг, бирор орзуингиз бордир ахир…

—      Ягона орзуим, сизлар менинг талабам бўлганингизни ҳеч ким билмасин!

* * *

Рус, япон ва ўзбек аёллари суҳбатлашиб қолишибди.

Рус:

— Мен тўйдан кейин эримга уй ишларини қилмаслигимни айтдим. У кўчага чиқиб кетди, кечгача уни кўрмадим. Кечқурун уйимизга бир хизматкор олиб келди.

Япон:

— Мен эса тўйдан кейин умуман уй юмушларини бажармаслигимни айтсам, эримни бир ҳафта кўрмадим. Бир ҳафтадан кейин у робот олиб келди. Ҳозир ҳамма ишларни робот қилади.

Ўзбек:

—      Мен ҳам тўйдан кейин эримга уй ишларини қила олмаслигимни айтгандим, эримни уч-тўрт кун умуман кўрмадим. Кейин секин-секин бир кўзим очилди. Кейин иккинчи кўзимнинг кўкаргани кетиб, унисиям кўра бошлади.

* * *

Янги йилга хотинимга куйлак совға қилиб, бир чеккасига музлаткичнинг чекини ёпиштириб куйдим. Чекдаги рақамларни кўриб, хотиним кўйлакни 10 йилдан бери киймай асрайди.

***

Тишни яхши сақлаш учун аёлларга бепул маслаҳат:

  • Кунига 2 марта тозалаш!
  • Йилда 2 марта стоматологга бориш!
  • Эрга асло гап қайтармаслик!
  •