КЕЛИНГ, КУЛИШАМИЗ!!!

***

— Қўшни қўшнидан сўради:

— Эшматвой, нега сигиринг қўлтиқтаёқда юрибди? Тинчликми?

— Ҳа, атиги холодец қилмоқчийдим. Шунга… бутун бошли сигирни сўёлмайман-ку!

* * *

Биринчи синф ўқувчиси синфдошидан сўради:

— Дадангнинг туғилган кунида нима совға қилдиларинг?

— Пул совға қилдик. Эртага ўша пулларни олиб бозордан ойимга кўйлак сотиб оламиз.

* * *

Психиатр ҳузурида.

— Дўхтир, столингизда шиппак нима қиляпти?

— Э, кўпчилик мижозларимнинг бошида суварак ўрмалаб юради. Ўшаларни ўлдириш учун столимга шиппак қўйиб қўйганман.

* * *

— Жабрланувчи, машинангизни ўғирлаб қочган ўғрини кўрсангиз танирмидингиз?

— Ўртоқ судья, унинг адвокати сўзга чиққандан бери машинам борлигига ҳам шубҳа қила бошладим.

* * *

Мухбир ҳаваскор овчидан сўради:

— Қачондан бери фил овлай бошладингиз?

— Бир куни капалак тутишга келиб кўзойнагимни йўқотиб қўйгандим. Ўшандан бери фил овлай бошладим.

* * *

— Сенинг ҳам орзунг борми?

— Бор.

— Қанақа?

— Зарарли одатларни ташлаш.

— Унда ташла.

— Ташласам, орзусиз қандай яшайман?

* * *

Икки ишчи суҳбатидан.

— Ишонасанми, бугун икки сменада ишладим.

— Қанақасига?

— Пинакка кетиб қолибман. Ҳеч ким уйғотмабди.

* * *

Врач қабулида.

— Эрингизга тинчлик керак. Мен ҳозир тинчлантирувчи дори ёзиб бераман.

— Дориларни кунига неча маҳалдан ичсин?

— Дориларни эрингизмас, сиз ичасиз.

* * *

Хотин эридан сўради:

— Азизим, менинг кўзларим баҳорги осмон рангидами?

— Ҳа.

— Сочларим шаршарага ўхшайди-а?

— Ҳа.

— Лабларим атиргул ғунчасини эслатадими?

— Худди шундай.

— Эҳ, хушомадларингизни бирам яхши кўрманки…

* * *

Дангаса ўқувчи синфдошига деди:

— Илонга айланиб қолсайдим!..

— Илонга айланиб қолсанг, нима қилардинг?

— Дарсга ётволи-иб борардим.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit