Овчи ўрмонда ов қилаётиб, катта чуқурга тушиб кетибди. У ёқ-бу ёғини қоқиб, тепага қараса, милтиғи тепада қолибди. Қўрқиб “Қайси ҳайвоннинг ини экан?” деб ўтирса, уя ичидан айиқ боласи чиқиб келибди.
— Ҳой кичкина, аданг уйдами?
— Йўқ, асал қидириб ўрмонга кетган.
— Онанг-чи?
— Ойим ҳам кетган.
Бу жавобдан овчи сал ўзига келиб, айиқчани бир тепибди.
— Тур-э, падарингга лаънат!
Шунча айиқ боласи бобосини чақирибди:
— Бобожон, бу ёққа чиқинг, манави мени урди.
* * *
— Нега қулоқларинг боғлаб ташланган, дўстим?
— Кийимларимни дазмол қилаётгандим, телефон жиринглаб қолди. Телефон деб дазмолни кўтарибман.
— Иккинчи қулоғинг-чи? Унисига нима бўлди?
— “Тез ёрдам”га қўнғироқ қиламан деб, яна дазмолни кўтариб юборибман-да…
***
Нонушта пайти эр хотинига деди:
— Кеча футболни кутмай ухлаб қолибман. Интернетдан натижасини билиб олишим керак.
— Бизникилар 2:1 га ютқазишди.
— Нима, сен футбол кўрдингми?
— Йўқ. Қўшнимиз тунда бир мартта “Гол” ва икки марта “Падарингга лаънат” деб бақирганини эшитдим.