* * *
Болакай дўстларига ҳасрат қиляпти:
— Жуда қийналиб кетдим. Олдинига стенокардия, кетидан атеросклероз. Энди улардан қутулгандим, псориаз пайдо бўлди. Кетидан сариқ, ичкетар, юрак хуружи, жигар раки…
— Во, қандай чидадинг?..
— Ўзим ҳам билмайман. Ҳали ҳеч қачон менга бундай қийин диктантни ёзиш тўғри келмаганди.
* * *
Врач ҳузурига жуда-жуда озиб кетган йигит кириб келди. Уйқусизликдан шикоят қилди.
— Дўхтир, кечаси ҳовлида мушуклар бақиргани-бақирган! Эрталаб ишга боришим керак. Улар бўлса, уйқу беришмайди…
Врач унга ухлатадиган дори ёзиб берди. Бир ҳафтадан сўнг йигитдан сўради:
— Хўш, дорилар ёрдам бердими?
— Йўқ.
— Нега?
— Мен ўша мушукни тутдим ҳам дейлик. Аммо бу дориларни оғзига тиқиб мажбуран ичириш қўлимдан келмайди-ку!
* * *
Хитой дўконларидан бирига харидор кириб сотувчидан сўради:
— Сизларда кўринмас ручкалар борми?
— Ҳа, қайси рангидан керак?
* * *
Автобусда икки қиз кетиб боришарди. Бир йигит уларга яқин келди-да, деди:
— Ў, қандай чиройлимиз-а!..
— Вой-вой-вой!!!
— Майли, майли… Ҳазиллашдим…
* * *
Эркак қизчаси билан ўйнаётганди. Қизчаси кутилмаганда ўйиндан тўхтади-да, дадасини туртиб юбориб деди:
— Бўлди, бошим оғрияпти.
Эркак ўтириб хотинига тикилиб тургач, ўзича ғудраниб қўйди:
— Нима бало, сизларни бош оғришига болаликдан ўргатишадими?
* * *
Терговчининг қизи отасига деди:
— Дада, мен ҳомиладорман! Мана гумондор шахсларнинг рўйхати!
* * *
Ғижжакчи шаҳар газеталаридан бирининг бош муҳарририга бақира кетди:
— Мухбирингиз қанақанги саводсиз одам-а? Мен унга ғижжакда буюк Страдиварини ижро эта оламан десам, мақоласида бу ҳақда биронта сўз йўқ!
— Шунақами? Ўша Страдиварингиз ўзини газетада реклама қилмоқчи бўлса, ҳар бир қатор учун ўн доллардан тўласин!
* * *
Икки йигит олдинма кетин кечаси қалин ўрмонда кетиб боришарди. Олдиндагиси тўсатдан тўхтаб чўнтагидан пичоқ чиқарди-да, орқадагига ўқталди.
— Пул борми?..
Орқадаги йигит ҳам хотиржамгина қўйнидан болта чиқарди.
— Пулни нима қиласан?
— М-м-майдаламоқчийдим.
* * *
Меҳмонхона админстратори ёш келин-куёвлардан сўради:
— Сизларни қачон уйғотиб қўяй?
— Соат кечаси бирда, учда ва бешда.
* * *
Эркак дўстига деди:
— Кеча тиббиёт мавзусида лекция тинглагандим. Айтишларича, аёл билан ўпишиш саломатликка тўғри келмас экан. Ўта зарарли дейишяпти. Сен шунга ишонасанми?
— Албатта. Кеча директоримизнинг қизини ўпгандим. Ишимдан, ҳам иккита соғ тишимдан айрилдим.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади
Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!
t.me/olimjonhayit