Жинни жиннига деди:
— Қара, яхшиям бир пайтлар кимдир чироқни яратиб қўйган экан. Бўлмаса, ҳозир телевизорни қоронғида томоша қиларканмиз.
***
Икки аёл ўтириб қаҳва ичишяпти. Бири иккинчисига деди:
— Қаҳванг зўр экан, дугонажон!
— Ҳа, буни эрим Бразилиядан олиб келди.
— Қара-я, шунча жойдан олиб келибди-ю, ҳали қайноқ-а!
***
Хотин эрига деди:
— Лифт бузилиб қолди. Еттинчи қаватгача бир қўлимда бола, иккинчи қўлимда картошка-пиёз солинган сумка билан пиёда чиқдим. Мундоқ ёрдам берай ҳам демайсиз-а!
— Ким ёрдам бермабди? Менми? Уй эшигини ким очди?
***
Эркак кўчада кетаётса, ҳовлилардан бирининг дарвозаси очиқ. Ҳовли ўртасида хотин ўтин ёряпти, эр эса рубоб чаляпти. Эркак сўради:
— Оғайни, жинни бўлдингми? Хотининг ўтин ёрса-ю, сенинг қилиб ўтирган ишингни қара!
— Нима қипти? Жон деб ўрин алмашардим-у, лекин аёлим рубоб чалишни билмайди!