Афанди хотини билан корейс сериалини кўриб ўтириб:
— Xoтин сени бугундан бошлаб корейсча исм билан чақираман, – дебди.
Шунда афандининг хотини:
— Bой, дадаси менга қанақа корейсча исм қўйдингиз?
Aфанди:
— Cенга Нум-Йам деган исм қўйдим хотин, – дебди.
Xотини:
— Дадаси чиройли исм танлабсиз менга. Маъноси нима? – деса.
— Тескари ўқиб кўр, – дермиш.
***
Хотин эрига:
— Овқатланиб олдингизми? – дебди.
Эри бўлса, хотинининг жиғига тегиб:
— «Овқатланиб олдингизми?» – дебди.
Хотин:
— Жиғимга тегаверманг?! – деса,
Эри яна:
— «Жиғимга тегаверманг?!» – деб, жавоб қайтарибди.
Шунда хотин:
— Сени жуда-ям севаман. Туғилган кунингга тилла занжир совға қилмоқчиман! – деса,
Эри:
— Ҳа. Овқатланиб олганман… – дермиш.
***
Бир йигит автобусга чиқибди. Қараса, ёнида кетворган бир қиз турганмиш. Йигит қизга маҳлиё бўлиб қолибди.
Бир пайт қиз:
— Салом! — дебди. Йигит ҳам шоша-пиша алик олибди.
Қиз:
— Ишлар яхшими?
Йигит:
— Раҳмат, ўзингиз тинчмисиз?
Қиз:
— Мен ҳам яхши. Нима қиляпсиз?
Йигит:
— Уйга кетяпман.
Қиз:
— Кечқурун бўшмисиз? Агар бўш бўлсангиз кинога борардик!
Йигит:
— Ҳа, бўшман!
Қиз:
— Унда кечки 18:00да қўнғироқ қилинг!
Йигит:
— Ҳўп бўлади! Рақамингизни айтинг! — деса, қиз индамасмиш.
Йигит яна:
— Рақамингизни айтинг! – деб қизни туртса.
Қиз қулоғидан наушникни чиқариб:
— Тинчликми ака? Нега туртасиз? — дермиш.