* * *
— Азизим, назаримда менга бўлган севгингиз кундан- кунга камайиб бораётгандек!
— Йўқ, жоним, сени ҳануз илгаригидек севаман. Фақат севгининг жипслиги вазнига нисбатан камайиб кетяпти холос.
* * *
Аёл эри сафарга кетган дугонасидан сўради:
— Айт-чи, айрилиқ севгини кучайтириши ростми?
— Ҳа. Масалан, эрим сафарга кетгач, қўшнимиз Меҳриддин акамни қаттиқроқ сева бошладим.
* * *
Эркак Америка кўчалари бўйлаб ярим кечаси қўлида фонар билан юрарди. Полициячи ундан сўради:
— Нима қидиряпсиз, жаноб?
— Эркинлик.
— Эркинликни бу ердан эмас, Франциядан қидиринг!
Эркак Францияга жўнади. У ерда маслаҳат беришди:
— Эркинликни Москвадан қидиринг!
У Москва кўчалари бўйлаб кечаси айлана бошлади. Шунда милиционер ундан сўради:
— Нима қидиряпсиз, жаноб?
— Фонаримни қидиряпман.
* * *
Хотин эрига деди:
— Келинг, совиткич сотиб олайлик! Ҳаво иссиқ, уйда ўтириб бўлмаяпти.
Эр бу гапдан сўнг ўзича фикрлай бошлади:
— Совиткич сотиб олсам, қариндош-уруғ, ёру биродарлар хабар топиб бизникига келади. Салқин уйда ўтириб бор будимизни еб ташлашади. Шунда хотиним менга: «Жиннисиз! Нима қилардингиз шу матоҳни сотиб олиб?» дея жанжал чиқаради…
Шуларни ўйларкан, эр хотини томон ўгирилди-да, бақирди:
— Ўзинг жиннисан, билдингми?!
* * *
Милиционер машинани тўхтатиб, ҳайдовчидан айб қидира бошлади. Ҳайдовчи ҳам ўзини оқлашдан бўшамади. Шунда милиционер юкхонани очди. Юкхонада бўш челак турарди. Ҳайдовчи челакка ишора қилиб деди:
— Ўртоқ милиционер, омадингиз йўқ экан. Кимки бўш челак кўрса, ўша куни чўнтагига пул тушмайди.
* * *
Врач беморга деди:
— Афсуски, сизга бугундан эътиборан ичиш, чекиш, аёллар билан муносабат юритиш тақиқланади.
— Ие, ахир… Мен эркакман-ку!..
— Майли, соқол олишга рухсат бераман.
* * *
Врач қабулида.
— Хўш, кечалари қандай ухлаяпсиз?
— Жуда яхши.
— Кечирасиз, касбингиз нима?
— Тилла дўконда қоровулман.
* * *
— Дўхтир, мен отдай ишлайман, молдай овқатланаман, итдай чарчайман… Нима қилай?
— Билмадим. Мен ветеринар эмасман.
* * *
Имтиҳон. Муаллим талабага савол кетидан савол беряпти. У жим.
— Майли, — деди жаҳли чиқиб кетган муаллим, — Охирги саволни бераман. Американи ким очган?
Талаба ҳамон жим.
— Колумб!!! — бақирди муаллим.
Бу гапдан сўнг талаба индамасдан ўрнидан турди-да, ташқарига йўл олди. Муаллим сўради:
— Қаерга кетяпсиз?
— Навбатдаги талабани чақирдингиз-ку!
* * *
Қизалоқ игна ютиб юборди ва йиғлай бошлади. Бир ёш катта акаси келди-да, ундан сўради:
— Нега йиғлаяпсан?
— Игна ютиб юбордим.
— Шунгаям йиғлайдими? Ма, бошқа игна бераман сенга!
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади
Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!
t. me/olimjonhayit