КУН КУЛГИСИ…

* * *

Камбағалдан сўрашди:

— Мабодо катта бойлик топиб олсангиз, қаерда сақлаган бўлардингиз?

— Орзуларим оғушида.

* * *

Грузин хотинидан сўради:

—             Янги қўшнимиз нима иш қиларкин-а?

—             Билмадим. Кечқурун пичоқ қайрайди. Эрталаб уйига бир даста пул кўтариб келади… Чилангар бўлса керак.

* * *

Грузинникига ўзбекистонлик дўсти меҳмон бўлиб борди. Грузин уни машинада шаҳарни томоша қилдирмоқчи бўлди. Улар йўлга отланишди. Грузин қизил чироқдан ўтиб кетгач, ўзбек сўради:

—             Нега қизил чироқдан ўтиб кетдинг?

—             Чунки, мен жигитман!

Кейинги светофорнинг яшил чироғи ёнгач, грузин машинани таққа тўхтатди.

—             Ие, нега яшил чироқда тўхтадик?

— Нариги бурчакдан бошқа бир «жигит» чиқиб қолиши мумкин.

* * *

Икки чукча дарёда қайиққа ўтириб олганча балиқ овлашарди. Бири бошида, иккинчиси қайиқнинг орқа тарафида. Бир маҳал олдиндагиси орқага ўгирилса, шериги йўқ. У ёққа қаради, бу ёққа қаради. Шеригидан дарак бўлмади. Орадан ўн дақиқалар ўтиб шериги сув остидан сакраб чиқди.

—             Вей, қаерда эдинг? Чўкиб кетдингми деб хавотир олиб ўтиргандим.

— Чўкиб жинни бўлибманми? Қармоқдаги чувалчангни алмаштириб чиқдим.

* * *

—             Дўстим, маслаҳат бер. Бадавлат, лекин ёши катта бева хотинга уйланайми, ё камбағал бўлса ҳам ёш, гўзал қизгами?

— Албатта, ёш, гўзалига уйлан! Асосийси, севги!.. Айтганча, боя бева деганинг қанақа ўзи? Манзилини бера олмайсанми?

* * *

Стюардесса касал бўлиб қолди. Учувчи нима қилишни билмай таниш журналист қиздан стюардессалик қилиб туришини сўради. Қиз рози бўлди.

Самолёт ҳавога кўтарилиш арафасида учувчи журналист қизга деди:

— Қани, йўловчиларга учиб кетаётганимизни эълон қил!

Журналист қиз:

— Ҳурматли йўловчилар, ҳозир катта шов-шувга гувоҳ бўласиз! Самолётимиз ҳавога кўтарилади!

* * *

Йигит нотаниш қизга ҳазиллашди:

— Яхши қиз, бундай чиройли қоматни қеардан олгансиз?

— Дўкондан сотиб олганман.

— Ие, юзингизни қайтимига беришдими?

* * *

Қизга нотаниш рақамдан смс келди.

— Таняхон, сени севаман!

Қиз жавоб жўнатди.

— Мен ҳам сизни севаман. Илтимос, телефонимга 5 минг сўм ташлаб қўйинг!

Жавоб смс келди.

— Сен ростдан ҳам Таняхонмисан?

— Агар телефонимга 5 минг сўм ташласангиз, ростдан ҳам Таняхонман.

* * *

Жинни бош врачга ўзи чизган суратни кўрсатяпти.

— Қаранг, суратда сигир маза қилиб кўк майсани еяпти!

— Майса йўқ-ку!

— Сигир еб қўйган-да!

— Сигир қани унда?

— Ие, жиннимисиз? Майса йўқ бўлса, сигир нима қилади ўтлоқда?

* * *

— Тошматов! Яна иш вақтида ухлаяпсизми? Сиз келаси ойнинг биринчи санасидан ишдан бўшатилдингиз!

— Уф-ф, ҳали биринчигача анча бор-ку! Нега ҳозирданоқ уйғотдингиз?

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit