* * *
— Ошна, намунча идиш-товоқнинг бунчалар қимматини сотиб олибсан?
— Хотиним идиш-товоқ ювишни менга ишонмай қўйса дейман.
* * *
Бир оила биргаликда телевизор томоша қиляпти. Сухандон эълон қилди:
— Халқда шундай гап борки, янги юз йилликни қандай кутиб олсанг, умринг охиригача шундай яшайсан…
Ўғилча: — Во, юз йил қаторасига конфет ер эканман!
Ота хотинининг қулоғига пичирлади:
— Юз йил тинимсиз бир-биримизни ялаб-юлқарканмиз-да!..
Бобо: — Уф-ф, яна юз йил манави бел оғриқни кўтариб ўтарканман-да!
* * *
Семиз аёл ўзига тор, модага кирган шим сотиб олди-да, кийиб эрига кўз-кўз қилди.
— Хўш, ярашдими? Эътиборингиз учун, бу шим «Капри» деб аталади!
Эр оғир хўрсиниб жавоб қилди:
— Азизам, бу ном эгнингдаги шимга умуман тўғри келмас экан.
— Нега?
— Чунки, Капри — бу орол, материк эмас.
* * *
1978 йили эр-хотин сайр қилиб юриб янги «Жигули» кўриб қолишди ва хотин эрига деди:
— Келинг, биз ҳам пул йиғиб худди шунақасидан сотиб оламиз!
Эр рози бўлди. Улар пул тўплай бошлашди. Тўплашди, тўплашди, 30 йилдан кейин эр хотинини чақириб деди:
— Хурсанд бўлавер, пулимиз «Жигулига» етадиган бўлди!
— Янги чиққанигами?
— Йўқ, ўша 1978 йили чиққанига.
* * *
Невара:
— Бувижон, одам ўлгандан кейин нима бўлади?
— У чангга айланади.
Невара нари кетди-да, бироздан сўнг чопиб келиб деди:
— Бувижон, каравотингиз остида росаям кўп мурдалар ётибди!
* * *
Ёш келин-куёвлар узоқ давом этган тўй маросимидан сўнг ниҳоят ёлғиз қолишди.
Куёв:
— Эҳ, шу лаҳзаларни қанчалар интиқлик билан кутганимни билсайдинг!
Келин:
— Нима, сизнинг оёғингизниям туфлингиз қисиб ташладими?
* * *
Эр ишдан қайтди. Хотини уни кўчада кутиб оляпти.
— Қара-я, хотин, сени танимабман!
— Демак, бой бўларканман! Маошни чўзинг!
* * *
Эр-хотин яқиндагина сотиб олинган машинани итариб устахонага олиб кетишяпти.
Эр:
— Менга шу машинани сотган аблаҳ қайсидир маънода ҳаққа ўхшаб қолди.
— Нега?
— Бу машина деярли бензин емайди деганди.
* * *
Жинни банкдан кредит олмоқчи бўлди. Банк ходими барча қоғозлар тайёр бўлгач, деди:
— Манави ерга қанча пул олишингизни сўзлар билан ёзинг!
— Нега?
— Қоидаси шунақа?
— Ие, у ҳолда рақамларни нима учун ўйлаб топишган?
* * *
Тун. Жинни такси тўхтатди. Салонга кириб ўтиргач, ҳайдовчи унга деди:
— Мен маньякман. Ҳозир сени қийнаб ўлдираман.
— Иш чиқмайди.
— Нега?
— Чунки, машинангнинг давлат рақамини эслаб қолдим.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади
Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!
t.me/olimjonhayit