Аэропортдаги текширув ҳамма учун ҳам ёқимли ҳолат эмас. Биз қўлимиздаги газли сувга индашмасмикин дея хавотирда турган вақтда, кимлардир катта таваккал билан биз ҳатто ҳаёлимизга келтирмаган буюмларни олиб ўтишга ҳаракат қиладилар.
2003 йилда Атланта аэропорти рентген текшируви чоғида багажларнинг бирида чирий бошлаган инсон мурдаси олиб ўтилаётганини аниқлаган.
Бу воқеага гувоҳ бўлганларнинг ўша дамдаги ёқимсиз ҳолатларини тасаввур қилишнинг ўзиёқ унчалик ёқимли эмас! Яхшиямки, атрофда асаби бўшлар бўлмаган. Мурда нафақат йўловчиларни, бутун аэропорт жамоасини қўрқитиб юборди.
Аэропорт ходимлари ҳали бундай ҳолатга ҳеч дуч келишмаган эди.
Маълум бўлишича, жасад ясама бўлиб, уни даҳшатли филм учун олиб кетишаётган экан. Бу ҳақда аэропорт ўзининг ижтимоий саҳифасида ушбу суратлар билан чоп этган. Унда қўрқувга тушган йўловчиларга бу шунчаки даҳшатли филм учун ясалган қўғирчоқ экани айтилган.
Йиртиқ-ямоқ кийимдаги чирий бошлаган мурдани бошқа текширувлардан ногиронлар аравачасида олиб ўтишган. Самолётда ҳам уни алоҳида ўриндиқ кутиб турар эди.
Шу рейсда учганлар ўта ёқимсиз кайфиятда ўз манзилларига етиб борганлар. Албатта, уларни ҳам тушунса бўладиган ҳолат. Баъзилар ҳатто жасадни багажлар бўлимида бўлмаганига ҳайратга тушганлар.
Зиёда Зияева тайёрлади.