Канадалик мутахассислар тилла тақинчоқларнинг ҳар қандай тури эгасига ҳар хил кўринишдаги руҳий хасталикларни тақдим этишини илмий йўл билан исботлашди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, тилла тақинчоқлар миянинг барча тўқималарини баравар ишлашга мажбур этган ҳолда организмдаги модда алмашинуви жараёнини тўхтатиб қўяркан. Шунинг натижасида одамнинг эмоционал ҳолати асосий ўринга чиқиб, депрессия ёки бошқа руҳий хасталикларни келтириб чиқараркан. Иштирокчилар билан бирга олиб борилган тадқиқотлар юқоридаги фикрлар тўлиқ ҳақиқат эканини кўрсатди. Тилла тақинчоққа ружу қўймаганлар, одатда, жуда босиқ, хушчақчақлиги маълум бўлди. Дарвоқе, тилла тақинчоқ депрессияга сабабчи бўлибгина қолмай, инсон организмидаги қувватнинг асосий қисмини тортиб олади.
«Российская газета»
(“7 Мўъжиза” хазинасидан)