Чингизхон — Мўғуллар давлатининг асосчиси ва энг биринчи буюк хони. Босқинчи ҳукмдор шу қадар шафқатсиз ва бераҳм бўлганки, ҳатто Гитлер ҳам унинг олдида оддий ҳаваскордек туйилади.
ХIII аср бошларида Мўғуллар давлати ўзига бутун Осиёни бўйсундиради ва ҳеч бир душман Чингизхон ва унинг қонхўр аскарларига қарши чиқа олмайди.
40 миллион одамнинг ўлдирилиши
Тарихчиларнинг фикрига кўра, Чингизхон 40 миллион одамнинг ўлимига сабабчи бўлган. Бу ўша даврда дунё аҳолисининг 11 фоизини ташкил этган. Хоннинг ҳукмронлик даври ҳаттоки ХIII аср иқлимига ҳам таъсир қилганди: атмосферага 700 миллион тонна CО2 чиқишига йўл қўймаслик оқибатида сайёранинг совиб кетиши бошланганди.
10 ±шли Чингизхон акасининг қотили
Бўлажак ҳукмдорнинг болалик даври оғир кечган. Чингизхон атиги 9 ёшида отаси душман томонидан заҳарланган. Шунинг учун онаси 7 нафар фарзандни ўзи тарбия қилган. Оила очликдан азият чекарди. Бир куни тутинган акаси Чингизхон билан овқатини бўлишмагани учун у акасининг қотилига аяланган.
Чингизхон хоннинг ҳақиқий исми эмас
Чингизхоннинг ҳақиқий исми — Темучин. Отаси Ясуғой Баҳодир ўғлини ўз асирлигидаги татар қабилалари бошлиғи Темучин шарафига атайди. “Чингизхон” эса унинг унвони. “Хон” — ҳоким, “Чингиз” — ўша даврда “уммон” маъносини англатган, ҳозирда эса бу сўз “ҳоким” деб таржима қилинади.
Қийнашнинг ўта шафқатсиз методлари
Буюк хон душманларининг кўзи ва қулоқларига эритилган кумуш қуйдирган. Бундан ташқари, у одамларни умуртқаси синмагунича пиёзга ўхшаб букишларини ҳам севиб томоша қилган. Ғалабани улар душман танаси устида туриб нишонлашган. Бунда мўғуллар уларнинг танаси устига доска ва столлар қўйишган, сўнг устига чиқиб, қурбон эзилиб ўлгунига қадар ичкиликлар ичишган.
Асир қабилалар орасидаги гўзаллик танловлари
Чингизхон аёлларни яхши кўрган ва ҳар бир ютуғидан сўнг ўзи ва армияси учун асир қабилалар орасидан энг чиройли аёлларни танлаб олган. У ҳаттоки канизаклари орасида гўзаллик танловларини ҳам уюштириб турган. Унинг ҳарамида бир неча минг аёллар яшаган бўлиб, уларнинг кўпчилиги Чингизхондан фарзандлар дунёга келтирган.
Буюк хон кучли аскарлар устидан ғалаба қозонган
Хоннинг армияси 90 минг мўғулни, Сзин сулоласи армияси эса 1 миллион аскарни ташкил этган. Шундай бўлса ҳам улар ғалабани қўлдан бой беришмади. Чингизхон Шимолий Хитой ва Пекин устидан назоратни қўлга киритишдан олдин 500 минг жангчини қириб ташлаган.
Душманларини ўз издошлари деб қабул қилган
1201 йилги уруш даврида камончи Зурғадай Чингизхоннинг севимли отини ўлдиради. Бундан ҳукмдор ҳайратга тушади ва уни ўлдиришдан кўра, ҳарбий қў-мондон этиб тайинлайди. Шундан сўнг Зурғадай Чингизхоннинг энг ишончли генерали бўлиб қолади.
Хоннинг ташқи кўриниши ҳақида аниқ фактлар
мавжуд эмас
Чингизхоннинг мактаб дарсликларида ва бошқа адабиётларда суратлари кўплигига қарамасдан, ҳеч ким унинг, аслида, қандай кўринишда бўлганлигини айта олмайди. Баъзи тарихчилар унинг сочлари қизил бўлганлигини тахмин қилишади.
Кўп болали ота
Чингизхон унинг авлодлари қанча кўп бўлса, шунча катта аҳамиятга эга бўлади, деб ўйлаган. Экспертларнинг фикрига кўра, ҳозирги кунда унинг авлодлари осиёликларнинг 8 фоизини ташкил этади.
Мўғулистоннинг миллий қаҳрамони
Мўғулларнинг олий давлат соврини Чингизхон ордени ҳисобланган. Унинг портрети мўғул қоғоз пулларига, сувенирларга туширилган, унинг шарафига турли меҳмонхоналар, ресторанлар, авиалайнерлар номланган.
Эронликларга қарши геноцид си±сати
ХIII асрда Хоразм империяси Чингизхон мўғул армияси сабабли қу-лайди, душманнинг ҳужумидан йўқ бўлиб кетишига оз қолади. Ўша даврда хон жангчиларининг 3/4 қисмини эронликлар ташкил этган. Орадан 700 йил ўтибгина аҳоли мўғул даражасига етади.
Чингизхон турли динларга нисбатан адолатли бўлган
Ҳукмдор бўш вақтларида ислом, буддизм, даоцизм, христиан динларини ўрганган. У Мўғуллар империясида турли динларга эътиқод қилувчилар яшай олишини хоҳлаган.
Жиноятчиларни
жазолаган
Буюк хон инсонларни ўзи чиқарган қонунларга бўйсунган ҳолда бахтли яшашларига қўйиб берган. Ҳар қандай қонунбузарлик қаттиқ жазоланган. Масалан, Хоразм давлатидаги шаҳар ҳокимияти Чингизхоннинг тижорат карвонини босиб олиб, савдогарларни ўлдириш учун 100 минг нафар жангчисини юборади. Натижада минглаб аҳоли ўлдирилган, ҳокимнинг кўзи ва оғзига эритилган кумуш қуйишган.
Сирли ўлим
Чингизхон 1227 йилда 65 ёшида вафот этган. Буюк ҳукмдорнинг дафн этилган ери сирлигича қолган, ўлими сабаблари ҳақида эса турли миш-мишлар тарқалган. Манбаларда унинг ўлимига турли сабаблар: кутилмаган касаллик, отдан йиқилиб тушиш кабилар келтирилган. Бундан ташқари, унинг ёш тангут маликаси томонидан пичоқлаб ўлдирилгани ҳақида ҳам миш-мишлар учрайди.
Инсоният тарихидаги энг йирик континентал империя
Чингизхон — инсоният тарихидаги энг йирик континентал давлат асосчиси. Мўғуллар империяси Ер юзасининг 16,11 фоизини, яъни 9,266 миллион кв. км майдонини эгаллаган. Империя ўзида Дунайдан Япон денгизигача ҳамда Новгороддан Камбожагача бўлган масофани қамраб олади.