Сўнгги вақтларда тарихчилар ва атоқли олимлар Буюк Хитой деворини хитойликлар эмас, балки уларнинг қўшнилари, айнан хитойликлардан ҳимояланиш учун қурган, деган фаразни илгари сурмоқда, деб ёзади «Travel Ask».
Биринчи ўринда девордаги туйнукларнинг жойлашуви деворни хитойликлар қурмаганига ишора қилади. Хитойликлар шимолий кўчманчи қабилалардан ҳимояланиш учун туйнукларни шимолга қарата қурган бўларди, аммо Буюк Хитой деворининг катта қисмида туйнуклар негадир жанубга, Хитой ҳудудига қараб турибди. Бундан ташқари, жангчиларнинг деворга кириши учун қурилган зиналар ҳам иншоотнинг шимолий томонида жойлашган.
Шунингдек, деворнинг конструкцияси ўрта асрлардаги, ўточар қуроллардан ҳимоя қилишга мўлжалланган Европа ва рус мудофаа иншоотларига ўхшаб кетади. Аммо тарихий маълумотларга кўра, Буюк Хитой девори қурилиши бошланган даврда ўточар қуроллар бўлмаган.
Тадқиқотчилар фикрича, деворни Буюк Тартария деб номланган мамлакат аҳолиси қурган. 1754 йилги Осиё харитасида «Chine ва Grande Tartarie» деб номланувчи мамлакатлар ўртасидаги чегара айнан Буюк Хитой девори ўтган жойда жойлашган. Бу ҳақда Daryo.uz маълумот берди.
Буюк Хитой деворининг келиб чиқиши борасида кўплаб жумбоқлар тўпланиб қолаётган бир пайтда расмий тарих фани бўлаётган ҳодисаларни сохта илмий деб атамоқда.