Автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчасида:
— Сизни огоҳлантириб қўяй, бугундан бензиннинг нархи ошди.
— Яхши, менга кечаги бензиндан эллик литр қуйинг.
***
Шер чуқурга йиқилиб тушиб, ундан чиқа олмаяпти.
Дарахтда эса, маймун сакраб:
— Ажаб бўлибди, баттар бўлгин. лаънати мушук. Энди сени чангалингдан тумор, тишларингдан эса сувенир ясаб, пўстингни эса бўйра қилишади…, – деб масхара қилаётган экан, бирдан сакраётган шохи синиб, маймун шерни олдига йиқилиб тушибди:
— Подшохим, ҳатто ишонмайсиз ҳам, сиздан кечирим сўраш учун олдингизга тушдим..
***
Она қизига маслаҳат беряпти:
— Қизим, сен ўзингга шундай йигит топгинки, ҳеч қандай касб-ҳунари бўлмасин. Агар дадангга ўхшаган қирқ ҳунарли устага тегсангми, телевизоринг бузилса ҳам тузатади, мебелларинг синса ҳам тузатади. Кир мошинангни, тикув мошинангни ҳам ўзи тузатаверса, натижада менга ўхшаб ҳеч қачон уйингга янги буюм ололмай ўтасан.