Кунни кулги билан қаршиланг!

Ҳаддан зиёд семириб кетган хотин эрига деди:

— Кеча меҳмондорчиликда чиройли қизлардан сира кўз узмадингиз!

— Мен уларга санъат асари сифатида қарадим, хотин.

— Билиб қўйинг, сиз учун санъат асари фақат мен бўлишим лозим.

— Тўғри, олдин лекин сени реставрация қилиш керак-да!

***

Эр хотинига деди:

— Турли ёшартирадиган дориларни ичиб юришингга қарши эмасман. Лекин бир нарса эсингда бўлсин, қизинг билан сенинг орангда камида тўққиз ой фарқ бўлиши керак.

***

1 апрель. Эркак уйга келиб нуқул куларди. Хотини ҳайрон бўлиб сўради:

— Нима бўлди?

— Ишонасанми, такси ҳайдовчисини ҳозир 1 апрель билан боплаб алдадим.

— Қандай алдадингиз?

— Йўл ҳақини бердим-да, машинасига чиқмадим.

***

— Дадаси, пайқадингизми? Мен беш килога оздим!

— Қандай пайқай? Куни билан ишда эдим-ку!

***

Бир қиз яқин дугонасига деди:

— Мени кечир, тўйингга бора олмас эканман. Шароитим тўғри келмаяпти… Лекин ишон, кейингисига, албатта, бораман!

***

Кампир набирасидан сўради:

— Болам, мени ҳар гал ақлдан оздирай дейдиган немиснинг номи нимайди?

— Альцгеймер, бувижон, Альцгеймер!

***

Арман радиосига бир киши қўнғироқ қилиб сўради:

— Эркак аҳмоқ бўлиб келиб, ақллига айланиб чиқадиган ташкилот номи нима?

— Мактаб.

— Агар аксинча бўлса-чи?

— ФҲДЁ бўлими.