Саломатликнинг биринчи устуни ғайратдир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, уч нарса кишини ғайратга миндиради.
Яхши сўз, яхши орзу ва яхши шароит. Бир кунда бир марта терлаган одам дори-дармонга эҳтиёж сезмайди. Ишга кўтаринки иштиёқ билан киришинг. Ишдан лаззат топиш ҳар қандай касалликни сиздан итаради. Ўз-ўзини ҳурматлаган ва ҳар бир ишга ғайрат билан киришган одам бир умр соғлом ва бахтиёр бўлади.
(«Ҳордиқ плюс» газетаси хазинасидан)
Izohlarni ko`rish