XOH IShONING, XOH IShONMANG…

 

 

БОЙҚУШ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Бойқушнинг ҳамма тури ҳам фақат тунда ов қилмайди. Баъзилари кундузги ҳаёт тарзини кечиради.

2. Бойқушнинг полопонлари кўр ҳолатда ва оппоқ пат билан дунёга келади.

3. Бойқуш одамларнинг кўзига кўринмайди. Ҳамиша унинг товушинигина эшитамиз холос.

4. Бойқуш туғма йиртқичлар сирасига киради. У йирик ҳайвонларни ҳам осонлик билан ўлдириб, қорнини тўйдиради.

5. Аммо бойқушнинг айрим турлари фақат қушлар билан озиқланади.

6. У бўйнини 270 даражагача бура олади.

7. Бойқуш деярли товуш чиқармасдан учади.

8. Умри давомида бойқуш бир марта оила қуради ва ўла ўлгунча фақат ўша жуфти билан яшайди.

9. Овдан сўнг ўлжасини бошқа йиртқичлардан ҳимоялаш ниятида инига илонни келтириб қўяди.

10. Бойқушнинг севимли таоми типратиконлар ҳисобланади. У типратиконнинг игналарини ўз тирноқлари билан эринмай тозалаб чиқади.

11. “Филин” деб номланган бойқуш тури ёввойи чўчқа ва бургут овлаб кун кўради.

12. Бойқуш узоқ масофани яхши кўради, яқиндаги борлиқни яхши кўра олмайди.

13. Деярли барча халқларда бойқуш бахтсизлик келтирувчи қуш сифатида тан олинган.

14. Бойқуш учганда, тезлиги соатига 80 километргача етади.

15. Бойқуш ёввойи ҳаётда узоғи билан ўн йил умр кўради. Қафасда сақланса, қирқ йилгача яшаши мумкин.

16. Бойқуш ёмғирни севади. Чунки у ёмғирда қанотларини ювиб тозалайди.

17. Бойқушнинг урғочиси эркагига нисбатан бирмунча тажовузкор бўлади.

18. Японияда ресторан бор. У ерда мижозлар бойқушларни томоша қилган ҳолда овқатланиш имконига эга.

19. Бойқуш ўлса ҳам фақат очликдан ўлиши мумкин.

20. Полопонлар туғилгач, уларни эркак ва урғочи баравар емиш топиб боқади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади